Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлимида ташкил этилган Махсус таъмирлаш-экспулататция хизматлари бўлимининг 2018 йилда бажарилган ишлари юзасидан йиллик хисоботи.

2018 йил Инвестиция дастури бўйича: жами 1 та (1 та янги қурилиш)      4 млрд 900 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. “Ийк ота” МФЙ да жойлашган янги мактаб биносида “Инвестиция дастури” бўйича янги 315 нафар ўқувчи ўринга мўлжалланган ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали биноларини қуриш режага киритилган. Мактаб қурилиши учун жами 4.9 млярд сўм маблағ ажратилган. Мазкур қурилиш объектида ҳозирги кунда 98% фоиз қурилиш ишлари бажарилган. Пудратчи қурувчи “Ёқубжон Барокат” МЧЖ қурувчилари ҳамда Тошкент вилоят “Ягона буюртмачи инженеринг” компанияси ўртасида 2018 йил 16 апрелда Шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра мактаб биносини 140 кун давомида  қурилиш ишларини якунлаши керак.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича:  “Обод қишлоқ” ҳудудида 2 та умумтаълим мактаблари жойлашган бўлиб, 2 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Юқори Чирчиқ тумани “Марказий” маҳалласида жойлашган 1-сонли  умумтаълим мактаби дастурга киритилди. Лойиҳа бўйича мактабнинг ҳожатхонаси ва 4 ўқув блокини жорий таъмирлаш учун 2018 йилда “Обод қишлоқ” жамғармаси маблағлари ҳисобидан  таъмирлаш ишлари учун жами 70.0 млн сўм маблағ ажратилган. Пудратчи ташкилот билан Ягона буюртмачи ўртасида шартнома тузилган. Таъмирлаш ишларини “Yangibozor Loyiha” МЧЖ смета ҳужжатларини тайёрлаган. Пудратчи ташкилот “Ангор профил-монтаж” МЧЖ. Ҳозирги кунда пудратчи ташкилот томонидан таъмирлаш ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилган. “Аҳмад Яссавий” маҳалласида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабининг 1-блокини жорий таъмирлаш учун 550 млн сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда мактаб биносида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: 

Маҳаллий бюджетдан жорий йилда 118 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан жами 5 та умумтаълим мактабларининг бинолари жорий таъмирланди.  Таълим муассасаларида 357 п.м (100%) иссиқлик тизими таъмирланди, 1443 кв.м том қисми, 2200 кв.м фасад қисми таъмирланди.

Иситиш қозонларини алмаштириш бўйича:

Туман бўйича 2018-2019-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 6 та таълим муассасаларида 41 та иситиш қозонлари янги замонавий иситиш қозонларига алмаштириш учун маҳаллий бюджетдан 374 млн. 703 минг сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда 6 та таълим муассасаларида барча қозонлар алмаштирилган бўлиб, режага нисбатан 100 %ни ташкил этади.

Ҳисоблагичлар алмаштириш бўйича:

Туман бўйича  маҳаллий бюджетдан  жорий йилда  17 632 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан жами 5 та умумтаълим мактабларига 7 та газ ҳисоблагичларига алмаштирилди ва  ўрнатилди.

Кўмир (брикет) ёқилғиси етказиб бериш бўйича

Тумандаги 40 та умумтаълим мактаблари тўлиқ газлаштирилган кўмирга эҳтиёж йўқ.

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига таълим объектларини тайёргарлигини ўрганиш бўйича жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари республика Ишчи гуруҳи аъзоси Халқ таълими вазирининг ўринбосари И.Джураев бошчилигида Юқори Чирчиқ тумани, Қорасув МФЙ да  жойлашган 7- сонли мактаб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактабни иситиш тизимини, том қисмлари ҳамда 3 дона иситиш қозонлари 2019 йилда алмаштириш таклифи берилди.

Юқори Чирчиқ тумани  Қўрсой МФЙ да  жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1974 йилда қурилган қуввати 520 ўқувчи ўринга мўлжалланган.Ўрганиш жараёнида  мактабга ошхона биносини қуриш таклифини бериш керак.

Юқори Чирчиқ тумани  Бўстон МФЙ да  жойлашган 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1985 йилда қурилган, қуввати 520 ўқувчи ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда 633 нафар ўқувчи тахсил олмоқда. Ўрганиш жараёнида  мактабга махаллий бюджет хисобидан қўшимча 31 265 млн сўм маблағ ажратилган ва ҳозирги кунда ушбу мактабнинг 1-блоги ҳамда спорт залининг иситиш тизими таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишлари 2018 йил          11 декабрь кунига якунланиши режалаштирилган.

 

Мухандис:                                                              Г.Худайназарова

print
image_pdfPDF da yuklashimage_printBosmaga chiqarish

Author: Bahodir

Javob yozing