Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлимида ташкил этилган Махсус таъмирлаш-экспулататция хизматлари бўлимининг 2018 йилда бажарилган ишлари юзасидан йиллик хисоботи.

2018 йил Инвестиция дастури бўйича: жами 1 та (1 та янги қурилиш)      4 млрд 900 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. “Ийк ота” МФЙ да жойлашган янги мактаб биносида “Инвестиция дастури” бўйича янги 315 нафар ўқувчи ўринга мўлжалланган ўқув биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали биноларини қуриш режага киритилган. Мактаб қурилиши учун жами 4.9 млярд сўм маблағ ажратилган. Мазкур қурилиш объектида ҳозирги кунда 98% фоиз қурилиш ишлари бажарилган. Пудратчи қурувчи “Ёқубжон Барокат” МЧЖ қурувчилари ҳамда Тошкент вилоят “Ягона буюртмачи инженеринг” компанияси ўртасида 2018 йил 16 апрелда Шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра мактаб биносини 140 кун давомида  қурилиш ишларини якунлаши керак.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича:  “Обод қишлоқ” ҳудудида 2 та умумтаълим мактаблари жойлашган бўлиб, 2 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Юқори Чирчиқ тумани “Марказий” маҳалласида жойлашган 1-сонли  умумтаълим мактаби дастурга киритилди. Лойиҳа бўйича мактабнинг ҳожатхонаси ва 4 ўқув блокини жорий таъмирлаш учун 2018 йилда “Обод қишлоқ” жамғармаси маблағлари ҳисобидан  таъмирлаш ишлари учун жами 70.0 млн сўм маблағ ажратилган. Пудратчи ташкилот билан Ягона буюртмачи ўртасида шартнома тузилган. Таъмирлаш ишларини “Yangibozor Loyiha” МЧЖ смета ҳужжатларини тайёрлаган. Пудратчи ташкилот “Ангор профил-монтаж” МЧЖ. Ҳозирги кунда пудратчи ташкилот томонидан таъмирлаш ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилган. “Аҳмад Яссавий” маҳалласида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабининг 1-блокини жорий таъмирлаш учун 550 млн сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда мактаб биносида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: 

Маҳаллий бюджетдан жорий йилда 118 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан жами 5 та умумтаълим мактабларининг бинолари жорий таъмирланди.  Таълим муассасаларида 357 п.м (100%) иссиқлик тизими таъмирланди, 1443 кв.м том қисми, 2200 кв.м фасад қисми таъмирланди.

Иситиш қозонларини алмаштириш бўйича:

Туман бўйича 2018-2019-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 6 та таълим муассасаларида 41 та иситиш қозонлари янги замонавий иситиш қозонларига алмаштириш учун маҳаллий бюджетдан 374 млн. 703 минг сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда 6 та таълим муассасаларида барча қозонлар алмаштирилган бўлиб, режага нисбатан 100 %ни ташкил этади.

Ҳисоблагичлар алмаштириш бўйича:

Туман бўйича  маҳаллий бюджетдан  жорий йилда  17 632 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан жами 5 та умумтаълим мактабларига 7 та газ ҳисоблагичларига алмаштирилди ва  ўрнатилди.

Кўмир (брикет) ёқилғиси етказиб бериш бўйича

Тумандаги 40 та умумтаълим мактаблари тўлиқ газлаштирилган кўмирга эҳтиёж йўқ.

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига таълим объектларини тайёргарлигини ўрганиш бўйича жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари республика Ишчи гуруҳи аъзоси Халқ таълими вазирининг ўринбосари И.Джураев бошчилигида Юқори Чирчиқ тумани, Қорасув МФЙ да  жойлашган 7- сонли мактаб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактабни иситиш тизимини, том қисмлари ҳамда 3 дона иситиш қозонлари 2019 йилда алмаштириш таклифи берилди.

Юқори Чирчиқ тумани  Қўрсой МФЙ да  жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1974 йилда қурилган қуввати 520 ўқувчи ўринга мўлжалланган.Ўрганиш жараёнида  мактабга ошхона биносини қуриш таклифини бериш керак.

Юқори Чирчиқ тумани  Бўстон МФЙ да  жойлашган 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1985 йилда қурилган, қуввати 520 ўқувчи ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда 633 нафар ўқувчи тахсил олмоқда. Ўрганиш жараёнида  мактабга махаллий бюджет хисобидан қўшимча 31 265 млн сўм маблағ ажратилган ва ҳозирги кунда ушбу мактабнинг 1-блоги ҳамда спорт залининг иситиш тизими таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишлари 2018 йил          11 декабрь кунига якунланиши режалаштирилган.

 

Мухандис:                                                              Г.Худайназарова




Zamon bilan hamnafas yurish – bu davr talabidir!

“Bugun ta’lim tizimida hayotga tadbiq etilayotgan islohotlarning barchasi tub mazmun-mohiyati bilan yoshlarimizning yurt ravnaqi uchun fidoiy, jonkuyar, izlanuvchan bo‘lib yetishmog‘iga qaratilgan. Buning uchun birinchi navbatda yoshlarimiz-farzandlarimiz manfaatini ta’minlashga qaratilgan sa’y-harakatni bugungi kun talablari nuqtai nazardan davom ettirmoq kerak. Toki bu sa’y-harakatlar milliy istiqlol g‘oyasi ruhida tarbiyalanayotgan, mustaqilligimizni mustahkamlashga bel bog‘lagan farzandlarimizning porloq kelajagi uchun poydevor bo‘lib xizmat qilsin…”degan purma’no fikrlar bilan yoritilgan, Respublika ta’lim markazi tomonidan ishlab chiqilgan 5-7-sinflar uchun “Vatan ostonadan boshlanadi” mavzusidagi dars ishlanmasida.

O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirining 2018 yil 17 noyabrdagi 01-75-sonli xati bo‘yicha 2019 yilning yanvar-may oylarida tumanimiz tasarrufidagi umumiy o’rta ta’lim muassasalarida ijtimoiy-ma’naviy muhitni yanada sog‘lomlashtirish maqsadida, yo‘l xaritasida belgilangan vazifalar ijrosi yuzasidan “Men shu aziz Vatan farzandiman” shiori ostida turkum ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar tashkil etilmoqda. Jumladan, joriy yilning 14-16 yanvar kunlari umumta’lim maktablarining 5-7-sinflarda “Yo‘l xaritasi”da belgilangan mavzular bo‘yicha “Vatan ostonadan boshlanadi”, 17-18 yanvar kunlari 8-9-sinflarda “Oliyjanoblik-oliy qadriyat”, 19 yanvar kuni 10-11-sinf  o‘quvchilari bilan “Oila-muqaddas qo‘rg‘on” hamda “Kim bo‘lmoqchiman” mavzularida ochiq darslar tashkil etildi. Ushbu tadbirlarga 22353 nafar(100%) 5-11-sinf o‘quvchilari qamrab olindi.

Zero yurtboshimiz yoshlarimizning jamiyatdagi o‘rni haqida so‘z yuritar ekan, bejiz “… farzandlarimiz, yoshlarimiz bizning nafaqat ishonchimiz, kelajagimiz, ular bugungi va ertangi kunimizning hal qiluvchi kuchidir!”- deb bejizga aytmadilar. Zamon bilan hamnafas yurish-bu davr talabidir!

Yuqori Chirchiq tumani

XTBning ma’naviy-ma’rifiy

 ishlar boyicha shoba rahbari

Dilbar Axmedjanova




Maktablarni kompyuter texnikasi bilan ta’minlash dasturi tasdiqlanadi

 

Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portalida Vazirlar Mahkamasining “2019-2020 yillarda respublikadagi umumta’lim maktablarini kompyuter texnikasi bilan ta’minlash hamda xalq ta’limi tizimida axborot tizimlari va ma’lumotlar bazalarini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori loyihasi joylashtirildi.

Hujjat bilan O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2019-2020 yillarda ta’lim muassasalarini zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnik vositalari bilan jihozlash hamda xalq ta’limi tizimida axborot tizimlari va ma’lumotlar bazalarini joriy etish bo‘yicha “Umumta’lim maktablarini kompyuter texnikasi bilan ta’minlash dasturi”, “Xalq ta’limi tizimida axborot tizimlari va ma’lumotlar bazalarini joriy etish dasturi” tasdiqlanishi mumkin.

O‘zbekiston Respublikasi Investitsiyalar bo‘yicha davlat qo‘mitasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi bilan birgalikda Xalq ta’limi vazirligiga 2019-2020 yillarda respublikadagi umumta’lim maktablarini kompyuter texnikasi bilan ta’minlash dasturini moliyalashtirish ishlarida xalqaro moliya institutlari, tashkilotlari hamda imtiyozli xorijiy grant va kreditlari, O‘zbekiston Respublikasi investitsiya dasturida davlat budjetidan jalb etish choralarini ko‘radi.

Xalq ta’limi tizimidagi axborot tizimlarini yaratish va joriy etish, ta’lim muassasalariga kompyuter va orgtexnikalarini o‘rnatish va doimiy monitoringini olib borish bo‘yicha yagona integrator etib Xalq ta’limi vazirligining Xalq ta’limi sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi belgilanadi hamda o‘z vakolati doirasida Markazni topshiriqlari xalq ta’limi tizimidagi barcha tashkilotlar va muassasalar uchun majburiy deb belgilanadi.

Халқ таълими тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш
ДАСТУРИ

Ахборот тизими номи Амалга ошириш  механизми ва натижа Муддати Ижрочи Молиялаштириш манбаи
Халқ таълими  ходимларини  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқув жараёнини автоматлаштириш Ҳар бир  фан  ўқитувчиларнинг  педагогик маҳорат ва билим даражасини доимий ошириб бориш ахборот тизимини ишлаб чиқиш;

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини қабул қилишни,  давоматини ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн кузатиш имкониятини жорий этиш.

2019 йил
I – III чорак
Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари
“Баркамол авлод” марказларининг фаолиятини

бошқаришнинг ахборот тизими

“Баркамол авлод” марказлари фаолиятини автоматлаштириш;

тўгаракларга жалб қилинган ўқувчиларнинг маълумотларини ўқувчи ўқиётган мактабдан бевосита электрон шаклда олиш ва мавжуд тизимларга интеграция қилиш;

Марказларда фаолият кўрсатаётган педагог ходимлар ҳақида маълумотларни шакллантириш.

2019 йил
I – III чорак
Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

Халқ таълими тизимида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи  (Business Intelligence) тизими Халқ таълими тизимидаги асосий кўрсатгичлар асосида ривожланиш ва фаолиятнинг тўғри йўналишини белгилаш;

Халқ таълими тизими бўйича маълумотлар панелини шакллантириш;

Аналитик ва статистик маълумотларни шакллантириш;

Ходимлар фаолиятида кундалик юкламаларни қисқартириш.

2019 йил
I – IV чорак

 

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

Умумтаълим мактаблари учун электрон ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш     Умумтаълим мактаблари учун филология фанлари, ижтимоий фанлар, аниқ фанлар, табиий ва иқтисодий фанлар, амалий фанлар, касбий таълим фанларидан электрон ахборот-таълим ресурсларини яратиш.  

2019 йил
I – IV чорак

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

Халқ таълими тизими корпоратив электрон кутубхоналар тизими Ўқувчиларни дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминлаш мониторингини олиб бориш;

Дарсликларни QR тизими орқали тарқатиш ва улардан фойдаланишни кузатиш;

Халқ таълими тизими муассасаларида ахборот-кутубхона хизматларини рақамлаштириш.

2019 йил
II-IV чорак
Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари
Ўқув дарсликлар учун кенгайтирилган реаллик (AR) Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб ўқув жараёнидаги асосий дарсликларда ишлатилган расмларни 3D кўринишга ўтказиш;

дарсликлардаги расмлар (объект) ҳақида зарур маълумотларни кўрсатиш имкониятини яратиш

маълумотларни ўзлаштириш даражасини ошириш.

2019 -2020 йиллар

 

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари
Информатика ва ахборот технологиялар фани ўқитувчиларини масофадан ўқитиш

 

Битирувчиларни ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касбга йўналтириш мақсадида информатика ва АТ фани ўқитувчиларини масофавий малакасини ошириш бўйича тизим яратиш ва ўқув-тренингларини ташкил этиш.  

2019 -2020 йиллар

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

Ўқувчиларни ахборот технологиялар соҳасига касбга йўналтиришнинг миллий тизими
(IT NATION)
Умумий ўрта таълим  муассасалари ўқувчиларини халқаро меҳнат бозори талаблари асосида ахборот технологиялар соҳасида касбга тайёрлаш;

Битирувчиларни дастурчи, дизайнер, аниматор, видеомонтаж устаси ва бошқа касбларга йўналтириш.

 

2019 -2020 йиллар

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

 




Maktab direktorlarining maktab formasini sotib olish jarayoniga aralashuvi qat’iyan cheklanadi

Xalq ta’limi vazirligida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 15 avgustdagi “Davlat umumiy o‘rta ta’lim muassasalari o‘quvchilarini zamonaviy yagona maktab formasi bilan ta’minlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori ijrosini ta’minlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar holati to‘g‘risida videokonferensiya tarzida yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Xalq ta’limi vazirligi axborot xizmati xabariga ko‘ra, yig‘ilishda O‘zbekiston Respublikasi xalq ta’limi vaziri o‘rinbosari Dilshod Kenjayev Vazirlar Mahkamasining yuqorida keltirilgan qarorida belgilangan vazifalar va hududlardagi holat bo‘yicha batafsil to‘xtalgan.

Majlis davomida 2019-2020 o‘quv yilidan boshlab davlat umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida zamonaviy yagona maktab formasi joriy etilayotgani munosabati bilan ta’lim muassasalari, joylardagi xalq ta’limi bo‘limlari va boshqarmalari rahbarlari maktab formalarini vaqtida ishlab chiqarishni tashkil etish uchun o‘quvchilar soni bo‘yicha ma’lumotlarni o‘z vaqtida shakllantirishi lozimligi ta’kidlandi.

Bundan tashqari, vazir o‘rinbosari tomonidan maktab direktorlarining maktab formasi xaridi bilan bog‘liq masalalarga aralashishi qat’iyan taqiqlanganligi takror va takror aytilishiga qaramasdan ayrim maktab direktorlari ota-onalarga qaysi ishlab chiqaruvchining maktab formasini sotib olishlari kerakligini “tavsiya” qilib kelayotgani tanqid ostiga olindi. Ta’lim muassasasi xodimlari ushbu jarayonlarga aralashmasligi haqida ogohlantirildi.

Eslatib o‘tamiz, Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 15 avgustdagi 666-sonli qaroriga ko‘ra, “O‘zto‘qimachiliksanoat” uyushmasi maktab formasini ishlab chiqaruvchi tashkilotlar ro‘yxatini hududlar bo‘yicha shakllantirishi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari “O‘zto‘qimachiliksanoat” uyushmasi bilan birgalikda respublikaning har bir tuman (shahar) markazining aholiga qulay joylarida maktab formasini ishlab chiqaruvchi tashkilotlarning savdo shoxobchalarini tashkil etishlari, savdo shoxobchalarining joylashish manzillarini ommaviy axborot vositalari orqali e’lon qilinishi belgilangan.

Yig‘ilish yakunida qarorda ko‘rsatib o‘tilgan vazifalar bilan birgalikda maktablarda tashkil etiladigan ota-onalar majlislarida ta’lim muassasalariga maktab formasining afzalliklari to‘g‘risida tushuntirish ishlarini doimiy ravishda olib borish, maktab direktorlari yoki sinf rahbarlari tomonidan yagona maktab formasini sotib olish jarayoniga aralashuvini qat’iyan cheklash bo‘yicha choralar ko‘rish kabi qator vazifalar belgilab berildi.




O’qituvchilar uchun yana bir qo’shimcha daromad… Yana bir sinov qoldi “Speaking”…

Указ Президента. В Узбекистане увеличатся зарплаты, пенсии и стипендии
Har yili deyarli an’anaga aylanib ulgurgan oylik maoshiga 15%-30% qoshiladigan bu sinov chet tillar oqituvchilari uchun juda tanish. Axir kim ham xoxlamaydi qo’shimcha haq olishni. Afsuski ko’pchilik umumta’lim maktablarida faoliyat olib borayotgan chet tilli fani o’qituvchilari “dangasalik” yoki “erinchoqlik” sababidanmi bu sinovda ishtirok etishni hohlamaydi. Sinovdan otgan o’qituvchilarga esa havas bilan qarashadi-yu xulosa qilishmaydi. Joriy yilda tumanda jami 105 nafar chet tilli o’qituvchilari faoliyat olib borayotganini xisobga olsak,shulardan atigi besh nafarigina ustama haq olish uchun test sinovlariga ariza berishdi. Bu tuman bo’yicha 5 % tashkil etgani achnarli xol. 2019 yil yanvar oyida tumanda chet tili fani o’qituvchisining eng yuqori oylik maoshi 4500000 so’mni tashkil etdi. 2019 yil Aprel oyida navbatdagi ustama haq olish uchun test sinovlariga ariza beruvchilar soni ko’payishiga umid qilib qolamiz.  Test sinovlarida qatnashish uchun ro’yxatdan o’tish boshlanganligi to’g’risida nsfla.uz saytida e’lon beriladi.
Yana bir sinov qoldi ”Speaking”  (Gapirish)

Ustama haq olish uchun 2018 yil 26-28 dekabr kunlari o‘tkazilgan to’rtta tarkibiy bo‘lim bo‘yicha test sinovi natijalari e’lon qilindi. Yuqori Chichiq tumanida faoliyat olib borayotgan ingliz tili fani oqituvchilari ustama haq olish uchun test sinovi  natijalari bilan tanishing. Yana bir sinov qoldi “Speaking” (Gapirish).  So’nggi bosqichda oqituvchilarimizga omad tilab qolamiz.

Tr

F.I.Sh.

Maktab Tinglab tushunish O’qish Leksik va grammatik kompetensiyalar Yozish Gapirish
1

Normatova Go’zal Hayatovna

 

3-maktab

 

12 ball (40%)

 

18 ball (60%)

 

13 ball (43.3%)

 

17,8 ball (56.6%)

 

2

Pirmatov Ravshan Uktamovich

 

9maktab

 

12 ball (40%)

 

16 ball (53.3%)

 

16 ball (53.3%)

17,3 ball (56.6%)

 
3

Aytimbetova Gauxar Kidiraliyevna

 

12maktab

 

14 ball (46.6%)

 

19 ball (63.3%)

 

15 ball (50%)

19,5 ball (63.3%)

 
4

Rajabova Visola Muzaffarovna

 

20maktab

 

19 ball (63.3%)

 

24 ball (80%)

 

18 ball (60%)

18,3 ball (60%)

 
5

Baynazarova Dinara Baxtovna

 

34maktab

 

20 ball (66.6%)

 

17 ball (56.6%)

8 ball (26.6%)

   

 

Izox*: – Tinglab tushunish, o’qish, leksik va grammatik kompetensiyalari bo’limlarining har biridan 40% va undan yuqori, yozish bo’limidan 50% va undan yuqori ball to’plagan holda o’qituvchilar muvaffaqiyatli o’tgan deb hisoblanadi hamda gapirish ko’nikmasini baholash bo’yicha suhbatga jalb etiladi.




10-11 sinf o‘quvchilarining kasbiy ta’limi qoniqarsiz ahvolda davom etayotgani aniqlandi

Respublikaning barcha hududlaridagi umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining 10-11 sinflari o‘quvchilariga kasbiy ta’lim berishga ixtisoslashgan o‘quv-ishlab chiqarish majmualari faoliyati tekshirilmoqda.

«Darslar vaqtida tashkil etilgan, kasb hunarga yo‘naltirish uchun barcha shart sharoitlar yaratilgan. Qog‘ozda, hujjatlarda hammasi yaxshi. Ammo real holat aslida sal boshqacharoq»​, ​– ​deb xabar bermoqda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi.

Davlat inspeksiyasi tomonidan o‘rganishlar natijasiga ko‘ra, Qashqadaryo viloyati Yakkabog‘ tumanidagi 58-umumta’lim maktabida dars jadvali bo‘yicha tashkil etilgan o‘quv ishlab chiqarish majmuasiga 80-umumta’lim maktabidan mashg‘ulotlarga kelishi rejalashtirilgan jami 51 nafar o‘quvchidan 43 nafari kelmagan.

«Tikuvchilik» kasbi bo‘yicha davomat 57 foiz, «Qandolatchi» kasbi bo‘yicha davomat 25 foizni tashkil etsa, «Maishiy xizmat» kasbi bo‘yicha kasb o‘rgatuvchining o‘zi (usta R.M) ishga kelmaganligini guvohi bo‘lishimiz mumkin. «Qandolatchi» kasbi bo‘yicha mashg‘ulotlar olib boruvchi usta M.J. xomashyo materiallari yo‘qligi sababli mashg‘ulotlarni o‘tkazmayotganligini ma’lum qildi.

«Tikuvchilik» kasbi bo‘yicha usta M.N. o‘tkazayotgan mashg‘ulotlarda foydalanilayotgan 4 ta eski «Chayka-34» rusumli tikuv mashinkalaridan 1 tasi ishlaydi xolos. 58-umumta’lim maktabida tashkil etilgan o‘quv ishlab chiqarish majmuasidagi «Tikuvchilik», «Qandolatchi», «Maishiy xizmat» kasblari bo‘yicha birorta xona jihozlanmagan, mashg‘ulot o‘tkazuvchi ustalar (M.J., M.N., R.M.)ning «O‘quv dasturi», «Taqvim mavzu rejasi» va boshqa talab qilingan o‘quv me’yoriy hujjatlari talab darajasida shakllantirilmagan», – deyiladi inspeksiya xabarida​.

Ma’lum qilinishicha, Qashqadaryo viloyati Yakkabog‘ tumanida 2017-2018 o‘quv yili mobaynida 10-sinf o‘quvchilari tumandagi 10 ta kasb-hunar kollejlari va 10 ta umumta’lim maktablari bazasida tashkil etilgan o‘quv-ishlab chiqarish majmuasida, 40 ta yo‘nalishda o‘zlari tanlagan kasblar bo‘yicha o‘quv-ishlab chiqarish majmuasi mashg‘ulotlariga jalb etilishi nazarda tutilgan.

10-sinflarning 2640 nafar o‘quvchilari o‘quv-ishlab chiqarish majmuasida o‘zlari tanlagan kasblari bo‘yicha o‘quv yili yakunida kasbiy bilimlarini mustahkamlash uchun o‘quv rejadagi 36 soatlik o‘quv amaliyotini o‘tab, kasb yo‘nalishlari bo‘yicha yakuniy davlat attestatsiyasi topshirishi belgilangan.

«Yakkabog‘ oziq-ovqat sanoati va xizmat ko‘rsatish kasb-hunar kollejida 2 ta kasb bo‘yicha (kompyuter operatori va hisobchi) o‘quv ishlab chiqarish majmualari tashkil etilgan bo‘lib, tumandagi 100, 77-sonli maktablar va 14-DIMIning jami 192 nafar 10-11-sinf o‘quvchilari qamrab olingan. Mazkur ta’lim muassasasida tashkil etilgan kasbiy ta’limda dars jadvali bo‘yicha 100-sonli umumiy o‘rta ta’lim muassasasi o‘quvchilari «Kompyuter operatori» kasbi bo‘yicha majmuada o‘qitilishi belgilangan bo‘lsada birorta ham o‘quvchi kelmaganligi, hatto mashg‘ulot olib boradigan o‘qituvchi A.N.ning o‘zi ishga kelmaganligi va sinfxona eshigiga qulf osib qo‘yilganligi ma’lum bo‘ldi.

Yakkabog‘ qishloq xo‘jalik kasb-hunar kollejida 5 ta kasb bo‘yicha («Kompyuter operatori», «Shina montaj», «Tikuvchilik», «Qandolatchilik», «Hisobchi») o‘quv ishlab chiqarish majmualari tashkil etilgan bo‘lib, tumandagi 75,83,2,21,14-sonli maktablarning jami 583 nafar 10-11-sinf o‘quvchilari qamrab olingan. Mazkur ta’lim muassasasi dars jadvalida 21-sonli umumiy o‘rta ta’lim muassasasi o‘quvchilariga majmuada o‘qitilishi belgilangan o‘quvchilar 2 soat o‘qitilib uyga javob berib yuborilgan, shuningdek mashg‘ulot olib boradigan o‘qituvchilar B.O. va R.M.larning taqvim mavzular rejalari tasdiqlanmagan», – deya ta’kidlanadi xabarda​.

Shuningdek, Qashqadaryo viloyati Koson tumanidagi 22-umumta’lim maktabida «Polizchilik» kasbi bo‘yicha mashg‘ulot olib boriladigan xona kasbga mos jihozlanmagan, mashg‘ulotlar «Informatika» o‘quv xonasida olib borilayotgani aniqlangan. Mashg‘ulot olib boruvchi ustalar «O‘quv-ishlab chiqarish majmualarini jihozlash uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlar ro‘yxati»ni bilmasligi, amaldagi qarordan mutlaqo bexabarligi aytilmoqda.

Ta’kidlanishicha, maktabda tashkil etilgan o‘quv ishlab chiqarish majmuasi o‘quv rejasiga muvofiq belgilangan muddatlarda ishlab chiqarish amaliyotlarini hududdagi korxona va tashkilotlar o‘tkazish uchun, maktab tuman markazidan 65 km., viloyat markazidan 85 km. uzoqlikda joylashganligi uchun hamkorlikni yo‘lga qo‘yish, tegishli amaliyot shartnomalarini imzolash borasida hanuzgacha birorta ish qilinmagan.




Oʻzbekistondagi eng yaxshi maktablar reytingi aniqlanadi

Oʻzbekistonda mavjud 10 mingga yaqin maktablarning eng yaxshilari reytingi aniqlanadi. Reytingda qatnashadigan tumanlar (shaharlar) va umumta’lim muassasalar ro’yxati 1 fevralgacha eʼlon qilinishi moʻljallangan.

Reytingni aniqlash 2 bosqichda amalga oshiriladi.

Birinchi bosqichda respublikamizdan reytingda ishtirok etadigan 28 ta tumanlar va shaharlar aniqlanadi. Bunda 14 ta hududning markaz shaharlari tanlanadi. Unga qoʻshimcha ravishda har bir hududdan bir donadan tuman qurʼa tashlash yoʻli bilan aniqlanib olinadi. Demak respublikamiz boʻyicha 28 ta tuman, shahar reytingni aniqlashda ishtirok etadi.

Ikkinchi bosqichda quyidagi 4 ta reyting indikatori boʻyicha tanlangan tuman, shaharlardagi maktablar faoliyati oʻrganiladi:

– 11-sinf bitiruvchilarining umumtaʼlim fanlari boʻyicha taʼlim tayyorgarlik darajasi va sifati koʻrsatkichi;

– 9-sinf oʻquvchilarining bilim darajasi koʻrsatkichi;

– Oliy va birinchi toifali oʻqituvchilar ulushi;

– Oʻquvchilar va pedagoglar bilan oʻtkaziladigan ijtimoiy soʻrov natijalari.

Reytingda umumtaʼlim muassasalari 9-sinf bitiruvchilarining bilim darajasi PISA (Programme for International Student Assessment) va TIMSS (Trends in International Mathematics and Science Study) – oʻquvchilar bilimini xalqaro baholash dasturi talablari doirasidagi savollar asosida baholanadi.

Umumtaʼlim muassasasida oʻtkaziladigan ijtimoiy soʻrovlar nazorat ishlari boshlanishidan oldin tashkil etiladi va quyidagi ikki usulda amalga oshiriladi: birinchi usul, bitiruvchi sinflar oʻquvchilari bilan pedagog va rahbar xodimlar faoliyati toʻgʻrisida ijtimoiy soʻrov oʻtkaziladi. Bunda taʼlim muassasasidagi ijtimoiy-maʼnaviy muhit va oʻqituvchilarning dars berish mahorati haqida oʻquvchilar fikri oʻrganiladi. Ikkinchi usul, pedagogik jamoa bilan TALIS (Teaching and Learning International Survey) – taʼlim berish va oʻqitish tizimining xalqaro tadqiqotiga asoslangan ijtimoiy soʻrov oʻtkaziladi. Bunda maktablarda oʻqituvchilar uchun yaratilgan sharoitlar va u yerdagi oʻquv muhitining ahvoli haqida oʻqituvchilar fikri oʻrganiladi.

Umumtaʼlim muassasalari reytingini tuzish maqsadida Davlat inspeksiyasi Xalq taʼlimi vazirligi bilan kelishgan holda reytingni aniqlashga oid maʼlumotlar bazasini shakllantirish, umumtaʼlim muassasalarida nazorat ishlari va ijtimoiy soʻrovlarni oʻtkazish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi komissiya tuziladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlarda umumtaʼlim muassasalari reytingini aniqlashga oid maʼlumotlar bazasini shakllantirish, nazorat ishlari va ijtimoiy soʻrovlarni oʻtkazish boʻyicha Davlat inspeksiyasining hududiy boʻlimlari hamda Xalq taʼlimi vazirligining hududiy boshqarmalari xodimlaridan iborat ishchi guruhlar tuziladi. Komissiya hamda ishchi guruh tarkiblari Davlat inspeksiyasi buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Reytingda qatnashadigan tuman, shaharlar umumtaʼlim muassasalari roʻyxati komissiya tomonidan belgilanib, joriy yilning 1 fevraligacha eʼlon qilinadi.




ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Барча умумтаълим мактабларида Ўзбек адабиётининг асосчиси, буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби  Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги, ўзбек адабиётининг атоқли  намоёндаларидан бири, темурийлар авлодининг истеъдодли вакили, атоқли шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги ҳамда вафо ва садоқат куйчиси, шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллигини муносиб нишонланиши маълум қилинади.

Шу муносабат билан Сизга туман Халқ таълими бўлимининг назорат  режаси тақдим этилмоқда. Таълим муассасангизда жорий йилнинг 1-9 февраль кунлари “Навоийхонлик”, 11-16 февраль кунлари “Бобурхонлик”, 25февралдан 2 мартга қадар “Зулфияхоним”  ҳафталикларини ташкил этиб, ўтказилган ҳар бир тадбирларни “Юқори Чирчиқ ҳаёти” газетасида ёритиб бориш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни (йиғма жилд тарзида) жорий йилнинг 18 февраль ҳамда 4 март саналарида  бўлимнинг методика кабинети (Ф.Эрназарова)га  тақдим этиб боришингиз  сўралади.

 

Бўлимнинг назорат режаси илова қилинади.

 

Бўлимнинг Она тили ва адабиёт,

Ўзбек тили ҳамда қардош тиллар

 фанлари услубчиси Ф.Эрназарова

 

“Буюк шоир, улуғ мутафаккир, давлат арбоби  Алишер Навоий таваллудининг

578 йиллиги, ўзбек адабиётининг атоқли  намоёндаларидан бири, темурийлар авлодининг истеъдодли вакили, атоқли шоир,  буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги ҳамда вафо ва садоқат куйчиси, шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлашюзасидан Халқ таълими бўлимининг Назорат режаси

 

Т/р Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Ижро муддати Режада белгиланган масъул ижрочилар Туман ХТБдан масъул
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар
1 Улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудини аҳоли, айниқса ёшлар иштирокида юксак даражада нишонлаш мақсадида таълим муассасаларида таниқли тарихчи олимлар, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар иштирокида улуғ аждодимизнинг бой маънавий ва ижодий меъросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишга бағишланган очиқ дарслар, тарбиявий соатлар, учрашувлар, танловлар, бадиий-маърифий кечалар, тадбирлар ўтказиш 2019 йил

1-9 февраль

Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

 

2 Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Навоий ғазаллари шайдосиман”, “Навоий ҳар юракда боқий” мавзуларида иншолар, расмлар  танловларини ташкил этиш 2019 йил февраль Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

Д. Пердешова

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар
1 Умумтаълим мактабларида ўзбек адабиётида лирик жанрлар ривожига катта ҳисса қўшган хассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир очиқ дарслар, тарбиявий соатлар, учрашувлар, танловлар, бадиий-маърифий кечалар, тадбирлар ўтказиш  

2019 йил

11-16 февраль

Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида  

Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

 

2 Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Бобур-шоҳ ва шоир”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур биз учун маҳобатли бир юлдуз” мавзуларида иншолар, расмлар  танловларини ташкил этиш 2019 йил

11-16 февраль

Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари, Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

Д. Пердешова

 

Шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар
1 Ўзбек шеъриятининг оташнафис шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси Зулфияхоним ижодига бағишланган очиқ дарслар, тарбиявий соатлар, учрашувлар, танловлар, бадиий-маърифий кечалар, тадбирлар ўтказиш 2019 йил

25 февраль

2 март

Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар иштирокида Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

 

2 Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Зулфия – вафо ва садоқат куйчиси”, “Мангу ҳаёт баҳори”   мавзуларида иншолар, расмлар  танловларини ташкил этиш 2019 йил

25 февраль

2 март

Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

Д.Пердешова

  Умумтаълим мактабларида ҳафталиклар давомида ташкил этилган тадбирларни “Юқори Чирчиқ ҳаёти” газетасида ёритиб бориш 2019 йил февраль-март Барча таълим муассасалари раҳбарлари, ММИБДЎ, мактаб етакчилари, фан ўқитувчилари Д. Аҳмаджонова

Ф. Эрназарова

 




Эълон!!!

Жорий йилнинг январь  ва февраль ойларида умумтаълим мактабларида “Математика қироли ва қироличаси” танлови бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Танловнинг синф босқичи 21-23  январ кунлари, мактаб босқичи 24-26 январ кунлари, туман босқичи 18-феврал куни ўтказилади.Кўрик танловни низом асосида адолатли ўтказилиши мактаб раҳбарлари ва ХТБ методистлари  томонидан назоратга олинади.




«O‘qituvchi maqomi to‘g‘risida»gi qonun loyihasi e’lon qilindi

Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portalida “O‘qituvchi maqomi to‘g‘risida”gi Qonun loyihasi joylashtirildi.

Ushbu Qonunning maqsadi o‘qituvchilik faoliyati bilan bog‘liq huquqiy, ijtimoiy va iqtisodiy munosabatlarni tartibga solish va o‘qituvchilarning huquqiy maqomini to‘liq ifodalashni, uning kasbiy faoliyati, ijtimoiy-iqtisodiy mavqei, ijtimoiy himoya kafolatlarini joriy etishni ta’minlaydigan shart-sharoitlarni yaratishdan iborat.

O‘qituvchi pedagogik faoliyatining asosiy prinsiplari quyidagilardir:

o‘quv va ta’limning insonparvarlik xarakter kasb etganligi, ta’lim oluvchining huquq va erkinliklariga, milliy madaniy an’analarga hurmat bilan qarash;

qonun talablarining ustuvorligi;

o‘quvchilarni tayyorlash, o‘qitish, tarbiyalashga shaxsan yo‘naltirilgan yondashuv;

umuminsoniy va axloqiy qadriyatlarga rioya qilish;

Vatanga muhabbat, yuqori fuqarolik pozitsiyasi, xalqlar o‘rtasidagi do‘stona munosabatlar ruhida o‘quvchilarni tarbiyalash;

ta’limning uzluksizligi;

pedagogik faoliyat usullari va shakllarini tanlash erkinligi;

ta’lim prinsiplarining yagonaligi;

ilm-fan, texnika va madaniyatning eng so‘nggi yutuqlari asosida o‘z bilimlarini takomillashtirib borish;

bolalar va yoshlar birlashmalari, mehnat jamoalari, shuningdek faoliyatlari amaldagi qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan manfaatdor davlat va nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlik.

O‘zbekiston Respublikasida o‘qituvchilarning huquqiy maqomi jamiyat tomonidan tan olinadi va ularning kasbiy faoliyatini amalga oshirish uchun sharoitlar yaratiladi, ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash choralari ko‘riladi hamda ijtimoiy mavqei va obro‘-e’tiborini oshirish uchun huquq va erkinliklar beriladi.

Pedagogik ishlarning shartlari va xususiyati o‘qituvchi maqomini, o‘qituvchining huquqlarini, majburiyatlarini va javobgarligini o‘z ichiga olgan shuningdek ularni amalga oshirish kafolatlarini belgilaydi.

O‘qituvchi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari bilan mustahkamlangan fuqarolarning barcha huquq va erkinliklariga ega.

Maktab tizimining tashkil etilishi butunlay yoki qisman o‘zgartirilgan bo‘lsa ham, o‘qituvchining rasmiy maqomining barqarorligi davlat tomonidan kafolatlanadi.

O‘qituvchi maqomiga davlat va nodavlat maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, kasb-hunar va maktabdan tashqari ta’lim muassasalarida ishlaydigan zarur kasbiy ta’lim va tegishli malakaga ega bo‘lgan fuqarolar ega bo‘ladi.

Tegishli ma’lumoti, kasbiy tayyorgarligi bor va yuksak ma’naviy-axloqiy fazilatlarga ega bo‘lgan shaxslar o‘qituvchi sifatida pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanish huquqiga ega.

Pedagogik ta’lim va malakaga ega bo‘lmagan shaxslarga pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanish huquqi tegishli fan yo‘nalishi bo‘yicha pedagogik qayta tayyorlash o‘tganidan so‘ng beriladi.

Pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanish huquqidan sud hukmiga ko‘ra yoki tibbiy xulosaga asosan mahrum qilingan shaxslarning davlat va nodavlat ta’lim muassasalarida o‘qituvchi maqomiga ega bo‘lishiga va pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanishiga yo‘l qo‘yilmaydi.

Yetarli malakaga ega bo‘lmaganligi sababli, shuningdek ta’lim faoliyati prinsiplariga zid bo‘lgan axloqsiz xatti-harakatlar o‘qituvchilik maqomidan mahrum qilish amaldagi qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

O‘qituvchilar yakka tartibda pedagogik faoliyat (repetitorlik) bilan shug‘ullanishi mumkin.

Asosiy ish joyi sifatida muayyan davlat ta’lim muassasasida faoliyat olib borayotgan o‘qituvchilar yakka tartibda pedagogik faoliyat (repetitorlik) bilan asosiy ishidan bo‘sh vaqtida shug‘ullanishi mumkin.

Yakka tartibda pedagogik faoliyatni amalga oshirish yuridik shaxs tashkil etmasdan shug‘ullanishi mumkin bo‘lgan faoliyat turlari sirasiga kiradi hamda litsenziya olish talab etilmaydi.

Yakka tartibda pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanuvchi o‘qituvchilar, shu faoliyat bo‘yicha yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tmasdan, yashash joyidagi davlat soliq xizmati organiga olgan daromadlari to‘g‘risida deklaratsiya taqdim etish orqali soliq to‘laydi.

Yakka tartibda pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanuvchi o‘qituvchi pullik ta’lim xizmatini ko‘rsatishni boshlashdan oldin ta’lim oluvchilarga, ularning ota-onalari (qonuniy vakillari)ga o‘zining kasbiy ma’lumoti, umumiy pedagogik ish staji va individual pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanayotgan muddati va lozim bo‘lsa o‘zi amalda qo‘llaydigan pedagogik uslub va texnologiyalari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni taqdim etadi.

O‘qituvchi sifatida pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanish huquqi millati, jinsi, ijtimoiy kelib chiqishi yoki diniy e’tiqodidan qat’i nazar, qonun hujjatlari bilan belgilanadigan zarur kasbiy ta’lim va tegishli pedagogik kadrlarga ega bo‘lgan shaxslarga beriladi.

O‘qituvchi o‘z kasbiga doir faoliyatini amalga oshirish chog‘ida:

ta’limni boshqarish bo‘yicha maxsus vakolat berilgan davlat organlari tomonidan tasdiqlangan davlat ta’lim standartlariga muvofiq o‘quv rejalari, o‘qitish metodlari va usullarini, darsliklar va o‘quv qo‘llanmalarini tanlash erkinligi;

yangi mualliflik dasturlari, darsliklar va o‘quv qo‘llanmalarini yaratishda ishtirok etish;

yangi ilg‘or uslublar va metodlarni yaratish, ulardan foydalanish, ilmiy-pedagogik tajribalar o‘tkazish, amaliyotda ilg‘or pedagogik tajribalarni joriy qilish;

pedagogik faoliyatda yangi ilg‘or uslublar va metodlarni yaratganlik, ulardan foydalanganlik va joriy qilganlik uchun rag‘batlantirilish;

kasbiy faoliyatni amalga oshirish uchun yetarli sharoitlarning yaratilishini talab qilish;

ta’lim tashkilotining ichki me’yoriy hujjatlarida belgilangan tartibda o‘quv, metodik va ilmiy yo‘nalishlardagi xizmatlardan bepul foydalanish;

amaldagi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yakka tartibda pedagogik faoliyat bilan shug‘ullanish;

malaka toifasini oshirish maqsadida attestatsiyadan o‘tish;

qonun hujjatlarida o‘rnatilgan tartibda o‘rindoshlik asosida ishlash;

o‘quvchilar bilan ishlashda ularning ota-onalari, qonuniy vakillari yoki vasiylari, shuningdek fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari, boshqa nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamjihatlikda ishlash;

ta’lim muassasasining ustavi (ta’sis hujjati)da belgilangan tartibda uni boshqarishda, shu jumladan, kollegial boshqaruv organlarida ishtirok etish;

ta’lim muassasasi faoliyati bilan bog‘liq masalalarni muhokama etishda, shu jumladan, davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari orqali ishtirok etish;

sha’ni va qadr-qimmati, odob-axloq me’yorlari buzilishini tekshirishda xolisona va adolatli yondashuvni talab qilish;

o‘z fikrini bayon etish va kasbiy daxlsizlik;

pedagogik asoslangan shakllar, vositalar, o‘qitish va tarbiyalash usullarini tanlash va ulardan foydalanish;

o‘quvchilarning huquq va manfaatlarini himoya qilishda bevosita yoki bilvosita ishtirok etish huquqlariga ega.

O‘qituvchilar qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega bo‘lishi mumkin.

O‘qituvchining huquqlari, sha’ni va qadr-qimmati qonun bilan qo‘riqlanadi.

Davlat o‘qituvchiga o‘z kasbiga doir faoliyatni amalga oshirishida uning himoya qilinishini ta’minlaydi.

O‘qituvchining kasbiy faoliyatiga ota-onalar, tegishli vakolatga ega bo‘lmagan idora va tashkilotlar bevosita aralash huquqiga ega emaslar.

O‘qituvchilarning etika (kasbga oid odob-axloq) qoidalari o‘qituvchining shaxsiga va o‘z kasbiga doir vazifalarni bajarish chog‘ida uning xulq-atvoriga qo‘yiladigan talablarni belgilovchi qoidalar majmuidan iboratdir.

O‘qituvchilarning kasbga oid odob-axloq qoidalari ta’limni boshqarish bo‘yicha maxsus vakolat berilgan davlat organlari, o‘qituvchilarning kasaba uyushmalari tomonidan belgilanadi.

O‘qituvchilarning kiyinishiga qo‘yiladigan talablar ta’lim tashkilotlari tomonidan belgilanishi mumkin.