Марра сари илк қадамлар…

Мана икки йилдирки, умумтаълим мактабларининг 5-7 синф ўқувчилари ўртасида “Математика қироли ва қироличаси” кўрик танлови ташкил этилиб келинмоқда.Бу кўрик танловни ташкил этишдан мақсад:

12-14 ёшдан бошлаб ўқувчиларнинг математик иқтидорларини аниқлаш,ақли теран  математик фикр доираси кенг ёшларни аниқлаб, уларга  математика фанини бошқа фанлар билан ўзаро боғлашни ўргатиш,  зарур бўлган билим ва кўникмалар тизими учун шарт-шароит яратиш билан бирга мактабларда соғлом рақобатни шакллантириш,  касб танлашга йўналтиришни  тизимли равишда ҳалқаро кўрик-танловларга тайёрлаш ҳамда натижалар асосида уларга баҳо бериш рейтингини аниқлашдан иборат.

Илк танлов 2018 йилнинг январь ойида барча умумий ўрта таълим муассасаларида белгиланган низом асосида жорий этилган эди.Ушбу танловнинг туман боосқичида 122 нафар ўқувчи қатнашиб, 3 нафар ўқувчи “Математика қироли ва қироличаси” шохсупасини, 9 нафари эса II ва III ўринларни эгаллашди.

       Энг қувонарлиси, туманимиз ҳокими У.Атемов танлов иштирокчиларига алоҳида эътибор кўрсатиб, барча танлов ғолибларини диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлаши, мактаб ўқувчиларининг танловга, фанга бўлган қизиқишларини яна бир карра оширди.

Бу йил ҳам “Математика қироли ва қироличаси” кўрик танловини ўтказиш, умумтаълим мактабларимизда яхши анъанага айланди. 21-26 январь кунларида синф ва мактаб босқичлари  бўлиб ўтди. Яхши натижа кўрсатган ғолиб ўқувчилар учун 2019 йил 18 февраль куни 1-сонли умумтаълим мактабида туман босқичида қатнашади.Танловнинг туман босқичида иштирок этувчи ўқувчиларга бериладиган масалаларни бир неча усулларда ечиш шарти қўйилади.

       Ушбу тадбир ота-оналарда ҳам катта қизиқиш уйғотди, ҳам фарзандларига бўлган эътиборини кучайтирди, ўқитувчиларимизни янада изланишга даъват этмоқда.

        Мақоламиз сўнггида барча ўқувчиларимизга туман босқичида юксак марраларни забт этишларини тилаб қоламиз.

                                            Аниқ фанлар методисти Н.Абдувахобова

print
image_pdfPDF da yuklashimage_printBosmaga chiqarish

Author: Bahodir

Javob yozing