Садоқатли раҳбар

Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилиб, унинг юксак ва қудратли бўлиши, келажак равнақи учун бор имкониятини беминнат сарфлашдек юксак вазифа устоз ва муррабийларга юклатилган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳар бир инсоннинг комил шахс сифатида вояга етишида, муносиб касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топиш йўлда тинмай ҳаракат қилишади, касбдошлари эҳтиромига эришишдек шарафдан беҳад шодланишади.  Дарвоқе, 23 йилдан буён ёш авлод тарбияси йўлида меҳнат қилиб, мана шундай эъзозу эҳтиромларга эришган устозлардан бири Юқори Чирчиқ туманидаги 38 – сонли умумий ўрта таълим мактабининг директори   Гулшат Буркитбоевадир. У ўз иқтидори билан истеъдодли ва садоқатли, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлод таълим тарбияси йўлида ўз зиммасидаги катта маъсулиятга фидойилик билан қарайдиган раҳбарлардан бири.  Режали инсоннинг ишлари бежолик деганларидек Гулшат Буркитбоева ҳам ҳар кунги фаолиятининг мақсад вазифаларини режасини тузиб мақсад сари интилувчан раҳбарлардандир. Мактабга кириб борар эканман икки юзи кулиб турадиган раҳбар мени кутиб олди ва ўз хоналарига таклиф қилди.  Мактаб менинг иккинчи уйим деб гап бошлади ва кунлик иш режаларини тақдим этди. Шу билан режа асосида ишга киришиб кетдик. Эрталабки соат 7:30 дан кеч соат 18:00 гача вақт қандай ўтганини билмай қолдик. Мени хурсанд қилгани кунлик иш режада кўрсатилган ҳамма вазифаларни бажаришга улгургани ва мақсад сари аниқ ҳаракатланидир.      Барча саъи-ҳаракатлари қизиқарли, мазмунли, энг асосийси жамоада алоҳида ҳурмат эҳтиром, меҳр-муҳаббат қозонганлардандир. Ҳа, жамоада ўз ўрнига эга бўлган раҳбар ҳақида барча ҳамкасблари илиқ фикрлар айтишди. Биз туманимизда шундай садоқатли раҳбар борлигидан фахрланамиз.

print
image_pdfPDF da yuklashimage_printBosmaga chiqarish

Author: Bahodir

Javob yozing