Шерзод Шерматов: «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё»га берган интервьюсида мажбурий мактаб формаси 2019—2020-ўқув йилида ихтиёрий бўлиб, бу ҳақда Ҳукумат тагишли қарор қабул қилишини маълум қилди.

«Формани жуда кўп муҳокома қилса бўлади. Ижобий томонини ҳам, салбий томонини ҳам. Лекин, шошилиш керак эмас. Бизда озгина шошиш бўлаяпти. Мактаб формаси ўтган йили мажбурий эмас, ихтиёрий бўлди. Янги ўқув йилида мажбурий қилсак, шошилиш бўлиб қолади», – дейди Шерзод Шерматов.

Вазирнинг гапларига кўра, 1-синфдан 11-синфгача мактаб формасини тикиш жуда катта ҳажмни ташкил қилиб, Ўзбекистон тўқимачилик саноати бу вазифани уддалай олишига ҳам саволлар бор.

«Ҳозир биз Вазирлар маҳкамасига қўшимча таклиф тайёрлаяпмиз. Чиққан қарорга ўзгартириш киритиш. Ота-оналар ташвишланмаса бўлади, яқин орада қарор чиқади. Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Мактаб формаси босқичма-босқич жорий қилинади», – дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Бундан аввал, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мажбурий формани жорий этишга ҳали эрта эканини айтган эди.

print
image_pdfPDF da yuklashimage_printBosmaga chiqarish

Author: Bahodir

Javob yozing